«конституцион ислоҳот» тегли мақолалар


Ўзбекистондаги қонуности ҳужжатларни янги Конституцияга мувофиқлаштириш учун Адлия вазирлигига таклиф киритилади
8 ноябр 2023, 11:03

Ўзбекистондаги қонуности ҳужжатларни янги Конституцияга мувофиқлаштириш учун Адлия вазирлигига таклиф киритилади

Президент фармонига кўра, вазирликлар, Бош прокуратура ва Олий суд 2024 йил 1 январгача ўзларига бириктирилган соҳа ва тармоқлар кесимида қонуности ҳужжатларни янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштириш бўйича Адлия вазирлигига таклиф киритади.

Ҳокимларнинг тарғибот гуруҳларини тузиш тўғрисидаги қарорлари E-Qaror порталидан ғойиб бўлди
3 апрель 2023, 12:04

Ҳокимларнинг тарғибот гуруҳларини тузиш тўғрисидаги қарорлари E-Qaror порталидан ғойиб бўлди

Ҳокимлик қарорлари эълон қилинадиган E-Qaror порталида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституцияси лойиҳасини тарғиб этиш бўйича гуруҳлар тузиш тўғрисидаги ҳокимлар қарорлари беркитилди, бу ҳақдаги Тошкент шаҳри ҳокими в.б.нинг қарори эса ўчириб ташланган.

Тошкент шаҳри ҳокими Конституциядаги ўзгаришларни тарғиб қилувчи гуруҳлар тузилишини маъқуллади
31 март 2023, 17:52

Тошкент шаҳри ҳокими Конституциядаги ўзгаришларни тарғиб қилувчи гуруҳлар тузилишини маъқуллади

Тошкент шаҳри ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов янги Конституция лойиҳаси тарғиботи учун гуруҳлар тузилишини маъқуллади. Унинг таркибида 1000 дан ортиқ киши, жумладан, оқсоқоллар, ўқитувчи, шифокор, ёшлар етакчилари, ҳоким ёрдамчилари ва бошқалар бор. Уларга 11 мингдан зиёд маҳалла фаоллари ёрдам беради.

5+5 ёки 5+7?
29 март 2023, 14:48

5+5 ёки 5+7?

Конституциянинг янгиланиши билан президентнинг амалдаги ваколат муддати ўзгарадими? «Газета.uz» мухбири шу ҳақда адлия вазири Акбар Тошқуловга мурожаат қилиб, қонун лойиҳасидаги оддий фуқаролар учун тушунишга қийин бўлган жумлаларга аниқлик киритишни сўради.

«Сеники. Меники. Бизники». Янги Конституция бўйича референдум кампанияси қандай кетмоқда? Фото
27 март 2023, 14:30

«Сеники. Меники. Бизники». Янги Конституция бўйича референдум кампанияси қандай кетмоқда? Фото

Апрелда бўлиб ўтадиган референдум арафасида Ўзбекистон бўйлаб «Конституция — ўзимизники» шиори остида тарғибот тадбирлари, концерт дастурлари ўтказилмоқда. Уларда эстрада юлдузлари, спортчилар, расмийлар ва тадбиркорлар чиқиш қилмоқда. Фотожамланма.

Референдум ўтказиш учун 182,3 млрд сўм ажратилди — МСК
16 март 2023, 12:47

Референдум ўтказиш учун 182,3 млрд сўм ажратилди — МСК

Ўзбекистонда референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун 182 миллиард 386 миллион сўм ажратилди.

Депутатлар янги Конституция бўйича қонунни қабул қилди
10 март 2023, 11:51

Депутатлар янги Конституция бўйича қонунни қабул қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари «Ўзбекистон Конституцияси тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳририни қабул қилди, кейинчалик у референдумга қўйилади.

Конституцияда «халқ соғлиғи ва маънавиятини ҳимоя қилиш» мақсадида ахборотни тарқатиш чекланиши мумкин
7 март 2023, 17:46 1

Конституцияда «халқ соғлиғи ва маънавиятини ҳимоя қилиш» мақсадида ахборотни тарқатиш чекланиши мумкин

Конституциянинг 29-моддасини «ахборотни излаш, олиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқни халқнинг соғлиғи ва маънавиятини ҳимоя қилиш мақсадида чеклаш» билан тўлдириш таклиф этилмоқда. Шунга қарамасдан, фикр юритишни чеклаш билан боғлиқ норма уни назорат қилиш имконсизлиги сабабли чиқариб ташланмоқда.

Бош қомусга ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Конституциявий суд томонидан кўриб чиқилади
6 март 2023, 19:33

Бош қомусга ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Конституциявий суд томонидан кўриб чиқилади

Президент Шавкат Мирзиёев депутат ва сенаторлар, Олий суд раҳбарияти билан учрашди. Учрашувда Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан аҳоли томонидан келиб тушган таклифлар якунлари бўйича маслаҳатлашув бўлиб ўтди. Бош қомус лойиҳаси Конституцион суд томонидан кўриб чиқилади.

ЕХҲТ референдумни кузатиш учун чекланган миссияни юборади
11 август 2022, 13:39

ЕХҲТ референдумни кузатиш учун чекланган миссияни юборади

ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумни кузатиш учун Ўзбекистонга чекланган миссия юборишни тавсия қилди. Референдум куни фуқаролардан барча ўзгартишларни «ёқлаб» ёки «қарши» овоз бериш сўралади.

Конституцияни ўзгартириш бўйича умумхалқ муҳокамаси якунланди
1 август 2022, 09:50

Конституцияни ўзгартириш бўйича умумхалқ муҳокамаси якунланди

Ўзбекистон Конституциясини ўзгартириш бўйича фуқароларнинг таклифларини қабул қилиш муддати ўз якунига етди. Конституциявий комиссия 117 мингдан ортиқ таклиф юборилганини маълум қилди. Депутатлар лойиҳани такомилига етказади. Бу жараён қанчалик очиқ бўлиши эса ҳозирча номаълум.

Конституцияга ўзгартириш киритиш қонуни лойиҳасида нималар етишмаяпти?
14 июл 2022, 17:47 1

Конституцияга ўзгартириш киритиш қонуни лойиҳасида нималар етишмаяпти?

Оммавий муҳокамаси эртага якунланадиган Конституцияга ўзгартиришлар лойиҳасида зиддиятлар ва такрорланишларни учратиш мумкин. Ўз навбатида, унда ҳокимият тармоқларининг ҳаққоний бўлиниши ва репрезентатив демократиянинг мустаҳкамланиши бўйича ўзгартиришлар етишмайди. Комил Жалилов мақоласи.

Қорақалпоғистондаги фожиа ва жамият билан мулоқотдаги муаммолар
5 июл 2022, 17:04

Қорақалпоғистондаги фожиа ва жамият билан мулоқотдаги муаммолар

Қорақалпоғистондаги фожиа жамият билан мулоқот қилишга эътибор берилмаслиги ҳамда стратегик муҳим қарорлар парда ортида қабул қилиниши нималарга олиб келишини намойиш қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг